10:27 / 16.11.2021
1 882

Марказий банк QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берди

Марказий банк QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берди
Ўзбекистонда QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берилди, деб хабар бермоқда Марказий банк.

Маълум бўлишича, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган Payment Aggregation Systems МЧЖ томонидан QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ва «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.

Натижада «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га кўра, QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июнида Ўзбекистонда биринчи электрон пуллар тизими рўйхатдан ўтганди. Таъсисчилар PayPal билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканини билдирган. Кейинроқ Марказий банк PayPal’нинг Ўзбекистонда нима сабабдан ишламаслигини тушунтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берди