Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бензин нархи тушишни бошлади, дея хабар бермоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Маълум қилинишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензинини биржа савдолари орқали барча харидорларга тенг шароитларда сотилишини ташкил қилиш мақсадида, қуйидаги амалий чоралар кўрилган:
- биринчидан, нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб биржа савдоларига қўйиладиган кунлик умумий автомобиль бензини ҳажмининг камида 20 фоизини 1 тонналик лотларда қўйилиши таъминланди;
- иккинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензини харидорларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида (лимит) белгиланди;
- учинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензинини кунлик қўйиладиган ҳажмлари оширилди.
Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 2021 йилнинг 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни биржа савдоларига қўйилган Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашди. Шу билан бирга биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 баробарга ошди (32 тадан 112 тага).
«Юқоридаги кўрсатилган чора-тадбирлар бу вақт талаб қиладиган масала ва табиийки ушбу даврда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан илгари сотиб олинган қиммат нархдаги бензин захиралари ҳисобига юқори чакана нархлар сақланиб қолиши мумкин», —дейилади қўмита хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди