07:00 / 23.11.2021
1 715

Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди
Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия халқаро савдо вазирининг ўринбосари лорд Жерри Гримстоун билан учрашди. Музокаралар чоғида Буюк Британия вакили Ўзбекистон ушбу мамлакат Умумий имтиёзлар тизими (UK Generalised Scheme of Preferences, Enhanced Framework)нинг кенгайтирилган режимига киритилгани тўғрисида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиққанидан сўнг ушбу тизимга киритилган биринчи давлат бўлди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарлар Буюк Британияга олиб кирилаётганда импорт божи белгиланмайди.

Ўзбекистонга Буюк Британия билан савдода бенефициар мамлакат мақоми берилиши кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштиради ва уларнинг рақобатбардошлигини оширади.

Қайд этилишича, кенгайтирилган GSP схемаси Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

Бундай қарор қабул қилинишига мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг ижобий динамикаси хизмат қилгани ва Буюк Британия Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнини олқишлаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат бўйича кенгашининг (UBTIC) йиллик йиғилишига биргаликда тайёргарлик кўриш ва уни 2022 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича фикр алмашилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди