23:49 / 24.11.2021
2 493

«Ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт» — Шавкат Мирзиёев
Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун, ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Қўшработ туманида Солиқ қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги ‘лойиҳа офиси’ни ташкил қилиб, маҳаллаларга 300 дан ортиқ инкубатор олиб берган. Бунда, ҳар бир хонадонга ветеринария хизматлари кўрсатиш ва зарур озуқаларни етказиб бериш тизими йўлга қўйилган. Энг муҳими, туманда йилига 1 миллион тухум қўядиган, хонаки товуқ етиштирадиган ‘маҳаллалар кластери’ шаклланди.

Масъуллар ‘Микрокредит банк’, ‘Халқ банки’, ‘Agrobank’ билан бирга, бир ой муддатда ҳар бир туманда хонадонларда паррандачиликни йўлга қўйиш бўйича ‘лойиҳа офислари’ни ташкил этсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тижорат банклари томонидан йилига 11-12 миллион дона товуқ тарқатиш бўйича ресурслар мавжудлиги, лекин парранда наслчилиги саноат учун мослашган бўлиб, бундай паррандаларни хонаки усулда боқиб бўлмаслиги қайд этилди.

Вилоят ҳокимлари «Паррандасаноат» билан бирга, йил якунига қадар жойлардаги эҳтиёжни ўрганиб, ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлардан хонаки парранда тухумларини олиб келиб, аҳолига тарқатишни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берилди.

«Масъуллар вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ой муддатда ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, хонаки паррандалар наслчилиги корхоналарини ташкил этсин», — дея таъкидлади президент.

Давлат раҳбари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, «Элтехсаноат», тижорат банклари ва вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда ҳар бир туманга камида 100 тадан кичик инкубаторлар етказиб бериш бўйича ишларни бошлаши бўйича вазифа белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт» — Шавкат Мирзиёев