Фото: Shutterstock
“Ўзчармсаноат” уюшмаси хитойлик инвесторлар билан Nike ва Adidas бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар ҳақида маълум қилди.
Келгуси йилнинг март-апрел ойларидан бошлаб Nike ва Adidas брендлари остида спорт пойабзаллари ишлаб чиқарилиши бошланади. Маълум бўлишича, шу йил охирига қадар Хитойдан Ўзбекистонга иккита юк машинасида керакли ускуналар етиб келади. 2022 йилнинг январ ойида технологияларни ўрнатиш жараёнлари ниҳоясига етади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида йилига 300 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади. 2023 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич ортади. Компания Андижон вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Россияга экспорт қилиш бўйича дастлабки шартнома ҳам имзолаган. Унга кўра компания Россияга 120 минг жуфт пойабзални етказиб беради.
Уюшма матбуот хизматига кўра, мазкур лойиҳа амалга оширилиши Россия ва бошқа давлатлар учун янги имкониятларни очмоқда. Хусусан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳам ҳамкорлик бўйича фаол мулоқотлар олиб борилмоқда. Мазкур брендлар остида ишлаб чиқариладиган пойабзалларни Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Қозоғистонга ҳам етказиб бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, уюшма пойабзал заводи Андижон вилоятида ишга туширилишини маълум қилганди.
Лойиҳа 2019 йил бошидаги «Tianjin Zhongzhilihua» компанияси билан «SinoInternational» МЧЖ ўртасидаги келишувга кўра амалга оширилмоқда. Инвестор хитойлик Фан Ронг Хуан ҳисобланади. У бевосита лойиҳа манбаси ҳисобланиб, у томондан 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»