Ноябр ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошди. Йил бошидан буён истеъмол секторида нархлар ўсиши 8,6 фоизни ташкил этган бўлса, йиллик кўрсаткичда 10,3 фоизга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.
Ой давомида нархлар ва тарифлар ўсиши бўйича етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади, улар ўртача 1,9 фоизга ошган. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,8 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
Йиллик кўрсаткичда озиқ-овқат маҳсулотлари 13,4 фоизга қимматлашди ва уч асосий гуруҳ орасида нархлар ўсиши бўйича етакчиликни сақлаб қолди. 2020 йил ноябрь ойидан бошлаб ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 7,9 фоизга, хизматлар нархи 8,1 фоизга ошди.
Ноябрь ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (мева-сабзавотлардан ташқари) орасида тухум (5,4 фоиз), сут ва шакар (4,1 фоиз), товуқ гўшти (3,9 фоиз), бошқа парранда гўшти нархларининг сезиларли ўсиши кузатилди (3,7 фоиз). Бир ой давомида буғдой унининг нархи 1,6 фоизга ошди. Гуручнинг барча тури (-0,8 фоиз), шунингдек, мол ва қўй гўшти (0,1-0,8 фоиз) нархларининг бироз пасайиши қайд этилди.
Ноябр ойида турар жой бинолари ижараси 1,2 фоизга ошди. Шу билан бирга, коммунал хизматларнинг асосий турлари бўйича нархлар ва тарифлар ўтган ой даражасида сақланиб қолди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи