Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасидаги музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекди.
Ҳужжатда қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсади ўз ифодасини топган.
Маросимда имзоланган яна бир муҳим ҳужжат яқин 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси бўлди. Унда икки мамлакат тармоқлари ва ҳудудлари учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Давлат раҳбарлари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди. Божхона, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фазовий маконни тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасига доир ҳамда “Марказий Осиё” саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан. Шунингдек, савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт коммуникациялари, суд-экспертлик фаолияти, мудофаа, бандлик ва фан соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича тегишли ҳужжатларга имзо чекилди.
Тошкент ва Туркистон вилоятлари, Тошкент ва Нур-Султон шаҳарлари, Навоий ва Қизилўрда вилоятлари ҳокимликлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари қабул қилинди.
Умуман, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22та ҳужжат имзоланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳозирга қадар фақат Россия Федерацияси билан 2005 йил 14 ноябрда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...