
Фото: Давлат статистика қўмитаси
10 ойда 714 та юк автомобиллари экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 714 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37 тага камайган.
Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагича:
Қозоғистон — 505 та;
Қирғизистон — 84 та;
Сингапур — 71 та;
Афғонистон — 29 та.
Қайд этилишича, 10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари бор. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.