Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлигининг йил якунларини сарҳисоб қилди.
Бу даврда республика узоқ муддатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан тизимли ва самарали иш олиб борилди, меморандум ва уч йиллик ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ЕОИИнинг бошқа органлари фаолиятида фаол иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЕОИИ нормаларига яқинлаштириш масалаларида изчил олдинга бормоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда - стандартлаш соҳаси ва ташқи савдони нотариф тартибга солиш чоралари.
Ўзбекистон “COVID-19сиз саёҳат” рақамли платформасига уланди, Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш жараёни бошланди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йил 11 ойи давомида 30 %га ошди. Шу билан бирга, пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан иттифоқ мамлакатлари билан савдо айланмаси 11 %га ошди.
Президент ўз нутқида ЕОИИ доирасида биргаликда ечим топишни талаб қиладиган вазифалар ҳақида тўхталди:
- ўзаро савдода тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш;
- саноат кооперациясини чуқурлаштириш;
- янги транспорт коридорларини қуриш бўйича лойиҳаларни илгари суриш;
- яшил энергия лойиҳасини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;
- рақамли иқтисодиётга ўтиш;
- Евроосиё ҳудудида муҳим бизнес ташаббус ва дастурларини амалга оширишда кузатувчи-давлатларни фаолроқ жалб этиш;
- Евроосиё иқтисодий комиссияси органларида кузатувчи давлатларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.
Айни вақтда ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса бу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди