2 451
Нималарнинг нархи ошиши мумкин? — Марказий банк инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди
Ноябр ойидаги сўров аҳолининг инфляцион кутилмалари 16,5, бизнесники эса сезиларли ўсиб 15,6 фоизни ташкил қилганини кўрсатди. Аҳоли ва бизнес келгусида нималарнинг нархлари ошишини кутмоқда?
Марказий банк ноябр ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари октябрга нисбатан 0,3 фоизга ўсиб 16,5 фоизни ташкил қилди.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қандай омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- миллий валюта курсининг қадрсизланиши (47 фоиз);
- ёнилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (43 фоиз);
- улгуржи савдо нуқталарининг камайиши натижасида маҳсулотлар таклифининг қисқаришини келтиришган.
Шунингдек, қўшни давлатлардаги юқори инфляция кўрсаткичи импорт қилинаётган товарлар нархининг ошишига (35 фоиз) олиб келиши иқтисодиёт субъектларининг инфляцион кутилмаларини оширувчи рол ўйнади.
Аҳолининг 16 фоиздан пастроқ кутилмалари охирги марта сентябр ойида шаклланганди – 15,8 фоиз. Ноябрдаги инфляцион кутилмалар январ ойидаги юқори кўрсаткич – 16,6 фоизга деярли яқинлашди.
Бизнес нималарни кутмоқда?
Ноябр ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 15,6 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошди.
Бизнес нархларнинг ошишига қайси омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- ёнилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (49 фоиз);
- миллий валюта курсининг қадрсизланиши (44 фоиз).
Шунингдек, иқтисодиёт субъектлари томонидан келгуси йилда ҳам пандемия натижасида юзага келган хомашё ва бутловчи қисмлар таклифининг камайиши давом этиши кутилмоқда ва бу, ўз навбатида, хориждан импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашишига (33 фоиз) ҳамда бу каби маҳсулотларни етказиб беришдаги узилишлар (16 фоиз) содир бўлиш эҳтимолининг юқори даражаси сақланиб қолишига сабаб бўлади.
Сўровда қатнашган иқтисодиёт субъектларининг деярли 14 фоизи келгусида турар жой, тижорий бино ҳамда ижара тўловларининг ҳам ошишини билдираётган бўлса, маҳаллий бошқарув органларининг аралашуви давом этиши мумкинлиги респондентларнинг 13 фоизи томонидан кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»