1 961
Uzbekistan GTL «газни - суюқликка» технологияси асосида қурилган жаҳондаги 5-завод бўлади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.
Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллар ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёлари ишлаб чиқарилади.
UzGTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Afrika), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилди.
UzGTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш мажмуасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ қайта ишланади, ундан йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли ва экологик тоза синтетик ёнилғи, жумладан, 307 минг тонна керосин, 724 минг тонна синтетик дизел ёнилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган UzGTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёнилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифатли бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
2021 йил январда хом сувни қайта ишлаш қурилмалари — минералсиз сув ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин ўчирув сув тизими қисми ишга тушди. Феврал ойида «Машъала» тизими ва буғ қозонлари фойдаланишга топширилди. Март ойидан заводга ёнилғи гази қабул қилиш бошланди. Шунингдек, апрел ойида сувни совитиш қурилмаси (градирня) ишга туширилди.
Завод тўлиқ ишга тушса, йилига 3,6 млрд куб метр газ қайта ишланиб, ундан 1,5 млн тонна синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 307,3 минг тонна авиакеросин, 724,6 минг тонна дизел ёнилғиси, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режа қилинган.
Завод табиий газ (тозаланган метан)ни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, маҳсулот «Шўртангаз» конлари гуруҳидан қазиб чиқарилиб, Шўртан газ-кимё мажмуасидан етказиб берилади. Завод маҳсулотларидан транспорт, қишлоқ хўжалиги, авиация ҳамда нефт ва кимё саноатида фойдаланиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар