Фото:«Янги Ўзбекистон»
Бугундан янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 декабр куни Марказий банк янги кўринишдаги купюраларни намойиш этганди.
Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.
Кейинроқ ижтимоий тармоқларда 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Марказий банк банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилиб, мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилганди.
Таъкидлаш керакки, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар