13:52 / 04.01.2022
1 269

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари номи маълум бўлди

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари номи маълум бўлди
Ўзбекистоннинг 2021 йил январь—ноябрь ойларида ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлати номи маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, рўйхат бошида 6,7 миллиард долларлик савдо айланмаси (экспорт — 2,3 миллиад доллар, импорт — 4,4 миллиард доллар) билан Хитой ўрин олган. Кейинги ўринлардан Россия (6,6 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,9 миллиард доллар, импорт — 4,7 миллиард доллар) ва Қозоғистон (3,5 миллиард долларлик савдо айланмаси; экспорт — 1,0 миллиард доллар, импорт — 2,5 миллиард доллар) жой олган.

Кейинги поғоналар қуйидагича кўриниш олган:
- Туркия (савдо айланмаси – 3,0 миллиард, экспорт – 1,5 миллиард, импорт – 1,5 миллиард доллар);
- Корея (савдо айланмаси – 1,7 миллиард, экспорт – 46 миллион, импорт – 1,6 миллиард доллар);
- Қирғизистон (савдо айланмаси – 852,5 миллион, экспорт – 710,9 миллион, импорт – 141 миллион доллар);
- Германия (савдо айланмаси – 675,4 миллион, экспорт – 60,8 миллион, импорт – 614,6 миллион доллар);
- Туркманистон (савдо айланмаси – 626,1 миллион, экспорт – 175,5 миллион, импорт – 450,6 миллион доллар);
- Украина (савдо айланмаси – 622,5 миллион, экспорт – 202,6 миллион, импорт – 419,9 миллион доллар);
- Афғонистон (савдо айланмаси – 576,7 миллион, экспорт – 573,2 миллион, импорт – 3,5 миллион доллар).

Ўзбекистоннинг январь—ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларга тенг бўлган. Бунда:
- экспорт 15,5 миллиард долларни;
- импорт 22,4 миллиард долларни;
- пассив ташқи савдо баланси 7 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10 та мамлакат номи маълум қилинган. Унга кўра, рўйхатда 4,7 миллиард доллар билан Россия етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндан Хитой жой олган — 4,4 миллиард доллар. Кучли учликни 2,5 миллиард доллар билан Қозоғистон якунлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкорлари номи маълум бўлди
ePN