
Ўзбекистон 11 ойда хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган.
Гўшт импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
Беларусь – 18,7 минг тонна;
Қозоғистон – 4,2 минг тонна;
Украина – 2,6 минг тонна;
Россия – 629 тонна;
Молдова – 660 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар