Фото: Марказий банк
Коронавирус пандемияси бошланганидан бери олтин нархи кескин ошди ва ҳатто бир унция учун 2000 долларлик тарихий рекордни янгилади.
Аммо 2021 йилнинг ўзидаёқ қимматбаҳо металлга бўлган қизиқиш сўна бошлади ва 2022 йил январь ойига келиб олтиннинг бир унцияси 1800 долларга баҳоланмоқда.
Мутахассисларнинг прогнозлари ҳар хил. JP Morgan Chase & Cо. иқтисодиёт тикланиши билан олтин нархи пасайиб, бир унция учун 1631 долларгача тушишини айтади. Шунга ўхшаш фикрни бошқа кўплаб мутахассислар ҳам билдиришган:
- Айни дамда олтинга ишонч катта деб айтолмайман. Тўғриси, биткоин ёки кўчмас мулкдан, менимча, кўпроқ фойда бор, — дейди Piper Sandler’нинг катта таҳлилчиси Крейг Жонсон.
Бироқ олтинни «ҳимоя» қилаётганлар ҳам бор. BlackRock Inc. фикрига кўра, бу йил металл нархи реал фоиз ставкалари, доллар динамикаси ва «ҳимоя» активларига бўлган талаб комбинацияси ҳисобига ошиши мумкин.
Бундан ташқари, иқтисодий беқарорлик даврида одатда олтин нархи кўтарилади.
- Биз АҚШ, Хитой ва Россия ўртасидаги муносабат тебранишлари, шунингдек, Яқин Шарқдаги воқеалар сариқ металлга бўлган иштаҳани яна очиб юбориши мумкинлигига ишонамиз, — дейди «Атон» таҳлилчилари.
Ўзбекистонда олтин сотиб олишнинг қонуний тартиби
Олтин сотиб олиш имконияти пайдо бўлганига унча кўп бўлмади — 2018 йилда тангалар, 2020 йилда эса металл қуймаси ҳамда сувенир тўпламлар сотувга қўйилди.
Уларнинг барчаси маҳаллий 999 стандартидаги олтиндан тайёрланган. Бутун республика бўйлаб банкларда сотилади.
Талаб бор. Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакировнинг айтишича, 2021 йил сентябрь ойига қадар ўзбекистонликлар 5100 та қуйма олтин ва 2500 та танга сотиб олган. Аҳоли томонидан сотиб олинган олтиннинг умумий ҳажми 168,6 килограммни ташкил этади.
Тангалар
Сотувга 15, 20, 31 ва 31,1 граммлик эсдалик тангалар қўйилган. Нархлар кун сайин ўзгариб туради, жорий нарх билан Марказий банк сайти орқали танишиш мумкин. Ушбу мақола нашр қилинган вақтда тангалар нархи 9,6 млн сўмдан 20 млн сўмгача бўлган.
Қуйма олтинлар
Улар тўрт кўринишда тақдим этилади — 5, 10, 20 ва 50 граммлик. Уларнинг нархи 3,2 млн сўмдан 32,3 млн сўмгача.
Сувенир тўпламлар
Улар бешта олтин тангадан иборат. Икки кўринишда тақдим этилади — 20 ва 31,1 граммлик. Биринчисининг нархи — 64,6 млн сўм, иккинчиси — 100,4 млн сўм.
Жорий нархлар билан регулятор веб-сайти ҳамда Telegram канали орқали танишиш мумкин.
Олтинни сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар
Қуйма олтинлар, тангалар ва сувенир тўпламлар аҳоли унда ўз жамғармаларини сақлаши ёки инвестиция сифатида фойдаланиши учун ишлаб чиқарилади.
Марказий банк ушбу маҳсулотларнинг сирти зарарланиб қолмаслиги учун банкдан сотиб олинган вақтдаги қадоқларида сақлашни тавсия қилади.
Тангалар ва қуйма олтинларни фаол кимёвий бирикмаларни ўз ичига олган маиший кимёвий воситалар, косметик воситалар ва дори дармонларга яқин жойда сақлаш мумкин эмас. Айниқса, уларни хлоркалар, ёд ва симоб яқинида сақлаш хавфли.
Тангаларни банкнот ёнида ҳам сақлаб бўлмайди, чунки ундаги бўёқлар ва қоғозида олтингугурт бирикмаси мавжуд, бу эса қимматбаҳо металлнинг сирти қорайишига сабаб бўлиши мумкин. Олтинни исталган вақтда банкка қайта сотиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда