09:41 / 20.01.2022
1 376

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича қарорларни имзолади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1096,6 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Хусусан, 2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида БААнинг Masdar компанияси томонидан қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йил октябрь ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида БААнинг Masdar компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йил октябрь ойига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида БААнинг Masdar компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг Phanes Energy Holding III B.V. компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади