15:57 / 20.01.2022
1 326

2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган — Марказий банк

2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган — Марказий банк
2024 йилда Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Яхши ҳимоялганган, бир тизим орқали иккинчи сериясини чиқаришни бошладик. Пул-кердит нақд пул бу қлнуниятлар мамлакатда шаклланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб банкларни банк ноталари структурасини белгиланади. Биз 2024 йилда 200 минг сўмлик чиқаришни режалаштирганмиз. Шу билан бига муомиладаги нақд пулни оптималлаштиришни жараёнини ҳам амалга оширяпмиз», — дейди Мамаризо Нурмуротов.

У биринчи марта 2017 йилда 50 минг сўмлик чиқарилганини эслаб ўтиб, ўша вақтда муомаладаги нақд пуллар сони дон бошига яъни ҳар бир шахс қўлида 489 дона нақд пул бор эканлигини эслаб ўтди.

«Бугунги кунга келиб. Бу икки баробарга тушди. Мақсадимиз банк нотадари структурасини ўзгартириб нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириш», — дея қўшимча қилади у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган — Марказий банк
ePN