12:06 / 05.02.2022
1 518

Нефть деярли 100 долларгача ошди. Ўзбекистонда бензин нархи нима бўлади?

Нефть деярли 100 долларгача ошди. Ўзбекистонда бензин нархи нима бўлади?
Нефть бўйича жаҳон нархлари жума куни 1 фоиздан кўпроқ қимматлашди. Брент баҳоси бир баррель учун 92 долларга етган бўлса, WTI нефти 91 доллардан ошди. Сўнгги маротаба брент нефти 92 доллардан, WTI эса 90 доллардан 2014 йилнинг октябрь ойида қимматроқ бўлган эди.

Нефть нархи етти ҳафтадан бери қимматлашиб бормоқда. Йил бошидан бери брент баҳоси 18 фоизга ошган. Банклар, шу жумладан, Goldman Sachs ҳам уни 100 долларга етишини тахмин қилмоқда.

Нефть нархи нима учун ошяпти?
Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчидан, иқтисодиётнинг тикланиши билан ёқилғига бўлган талаб бутун жаҳонда жадал ўсиб бормоқда. Талаб қанчалик юқори бўлса, нарх ҳам шунчалик ўсади.

Иккинчидан, 3 февраль куни Европа Марказий банки жорий йилдан фоиз ставкаларини оширишни бошлади. Бу эса котировкаларга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Учинчидан, бу йил АҚШда нисбатан совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Таҳлилчилар совуқ об-ҳаво ёнувчан нефть қазиб чиқарилишига катта зарар келтириши мумкинлигини билдиришган.

Тўртинчидан, ОПЕК+ нефть альянси (нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти, унинг таркибига БАА, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони ва бошқалар киради) квоталарда кўрсатилганидан камроқ нефть ишлаб чиқармоқда. Жорий нархлар уларнинг фойдасига ишламоқда, шу туфайли улар учун ёқилғи ишлаб чиқаришни ошириш учун сармоя киритиш мантиққа тўғри келмайди.

Юқори нархлардан кимлар фойда кўради?
Саудия Арабистони каби экспортчи мамлакатлар. Уларнинг даромадлар ўсиши жорий бюджет ҳолатини тиклаши ва яхшилаши ҳам мумкин.

Ким ютқазади?
Истеъмолчи давлатлар. Қиммат нарх учун харажатлар инфляция даражасини ошириши ва иқтисодиётнинг тикланишига зарар етказиши мумкин.
Импорт энергияга суянадиган, иқтисодиёти шаклланиб келаётган мамлакатлар капиталнинг йўқолиши ёки валютанинг заифлашишига дуч келиши мумкин.

Бундай вазият Туркия, Украина, Ҳиндистон каби давлатларга тегишли бўлиши кутилмоқда. Нефтьнинг энг йирик импортчиси бўлган Хитой давлати ҳам ошиб бораётган нархлар олдида чорасиздир.

Ўзбекистонда бензин нархлари билан нима бўлади?
Аввалроқ Энергетика вазирлиги жаҳондаги нефть нархларининг Ўзбекистондаги бензин нархлари билан боғлиқлиги ҳақида изоҳ берган эди.
Энг кучли таъсир импорт хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган Аи-91, Аи-92, Аи-95 маркаларидаги бензинга нисбатан кузатилади.

2021 йилнинг октябрь ойида бўлган ҳисоб-китоблар:

Ўшандан бери кўп нарса ўзгарди. Бир баррель нархи жадвалда кўрсатилгандек 80 доллар эмас, балки 92 долларга баҳоланмоқда. АҚШ доллари 10 677 сўм эмас, балки 10 853 сўм бўлган. Буларнинг барчаси якуний кўрсаткичларга таъсир қилади.

Вазирликда таъкидлашларича, Аи-90 маркасидаги бензин асосий истеъмолдаги (78 фоиздан кўпроқ) маҳсулот бўлиб, бутун дунёдаги вазиятга қарамасдан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» компанияси томонидан нархлар сақлаб қолинган эди.

Иқтисодиётни либераллаштириш доирасида давлат томонидан бензин нархлари туширилди. 2018 йили Аи-91 бўйича, 2020 йилнинг 1 майидан эса Аи-80 бўйича нархлар ўзгартирилиши тўхтатилди. Эндиликда барча бензин маркалари биржа орқали бозор нархида сотилмоқда.

- Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда шаклланаётган жаҳон котировкаларидаги ўзгаришлар маҳаллий бензин нархларига албатта таъсир қилади, — дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нефть деярли 100 долларгача ошди. Ўзбекистонда бензин нархи нима бўлади?