18:30 / 10.02.2022
1 169

Январда сўмнинг курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Марказий банк сабабларини айтди

Январда сўмнинг курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Марказий банк сабабларини айтди
2022 йилнинг январь ойида сўмнинг реал самарали алмашув курси ўтган йил декабрь ойига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг шарҳидан маълум бўлди.

График: Марказий банк
Алмашув курсининг мустаҳкамланишига, асосан, савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши, шунингдек, ички инфляция даражасининг савдо-ҳамкорларга нисбатан юқорилиги ҳисса қўшди.

Оширувчи омиллар — савдо-ҳамкор давлатлар валюта курслари ўзгариши (3,1 фоиз банд), ички инфляция (0,9 фоиз банд), сўм алмашув курси (0,3 фоиз банд).

Пасайтирувчи омил — савдо-ҳамкор давлатлар инфляцияси (3,5 фоиз банд).
Савдо-ҳамкор давлатлар валюталари курси январь ойи давомида АҚШ долларига нисбатан турлича динамикани намоён этди:

Россия рубли 3,4 фоизга (74,8 дан 77,3 га) қадрсизланди. Бу Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида геосиёсий масалаларда консенсусга эришилмаётгани ва юқори ноаниқликлар билан изоҳланади.

Қозоғистон тенгеси нефть нархининг ўсиши фонида бироз (0,07 фоизга) мустаҳкамланди.

Турк лираси 2022 йил январь ойи давомида тебраниш билан шаклланиб, бироз мустаҳкамланди. Бунга ўтган йил декабрь ойида амалга оширилган катта ҳажмдаги интервенсиялар ва Туркия ҳукумати томонидан миллий валютани қўллаб-қувватловчи чора-тадбирлар асосий ҳисса қўшди.

Хитой юани январь ойи давомида кичик тебранишлар билан шаклланиб, ўтган ойга нисбатан деярли ўзгармади.
2022 йил январь ойида ҳам асосий савдо-ҳамкор давлатларнинг деярли барчасида инфляция кўрсаткичи ўсишда давом этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Январда сўмнинг курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Марказий банк сабабларини айтди
ePN