
2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар:
- Россия – 2 313 та
- Хитой – 1 948 та
- Туркия – 1 912 та
- Қозоғистон – 1 071 та
- Корея – 900 та.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар