Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистонда бўлиб турган Islamic finance advisory and assurance services (Буюк Британия) консалтинг компанияси делегацияси мамлакатда ислом молияси ва банкчилигини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилиш юзасидан тегишли вазирлик, идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, делегация аъзолари вазирлик томонидан Ислом тараққиёт банки кўмагида таклиф этилган. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, микрокредит, лизинг ва суғурта ташкилотлари вакиллари билан музокара олиб борган.
Маълумот учун, IFAAS ислом молияси бўйича ихтисослашган халқаро консалтинг фирма бўлиб, 50 га яқин мамлакатда кўплаб маслаҳат лойиҳаларини амалга оширган. 15 йиллик тажрибага эга тузилма, шу жумладан, кўплаб илғор ислом молияси бўйича лойиҳаларни муваффақиятли якунлаган. Буюк Британия, Франция, Баҳрайн, Покистон ва Марокашда ўз ваколатхоналарига эга.
Учрашувлар давомида мамлакатда исломий молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича навбатдаги қўшма саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилган. Хорижий маслаҳатчилар лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда тегишли вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик механизми ҳақида тақдимотлар ўтказган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Музокаралар натижаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов билан кечган учрашувда кўриб чиқилган. Консалтинг компания вакиллари манфаатдор ташкилотлар иштирокидаги муҳокамалар бўйича ҳисобот берган. Биринчи навбатда кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун таклиф этилаётган қонун ҳужжатлари рўйхатини тақдим қилган.
Учрашув якунида лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалий ҳамкорлик қилишнинг навбатдаги тадбирлари белгилаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 2021 йилнинг бошларида Ўзбекистонда исломий молия концепциясини ўз ичига олган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Бундай таклифни Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида айтиб ўтган. Давлат раҳбари Марказий банкка молия бозорида рақобатни кучайтириш, шунингдек, исломий молия механизмларини жорий этиш мақсадида ҳуқуқий асос яратиш учун 1 февралгача нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш топшириғини берган.
2021 йилнинг сентябрь ойи бошларида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда ислом банки ва молияси учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш бўйича Ислом тараққиёт банки билан грант битими имзоланганини, унинг натижасида Ўзбекистонда ислом молиялаштириш механизмларини жорий этиш имкони яратилишини маълум қилганди.
Ислом банки шариат тамойилларига мос келадиган молиявий фаолиятдир. Ислом банкининг асосий характеристикаси бу кредит миқдори ва муддатига қараб ҳисобланган фоизлар ёки ставкаларни олишни тақиқлаш ҳисобланади. Ушбу тақиқ мусулмонларнинг ижтимоий адолат ва тенглик тўғрисидаги қонунлари билан изоҳланади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2021 йил октябрь ойида Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида ислом молиясининг ҳуқуқий асослари қачон яратилиши ва тижорат банкларида ислом молияси дарчалари қачон иш бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берганди. Унинг айтишича, мамлакатда «ислом молиясини ривожлантириш бўйича ишлар бошланган. 14 банкда ислом молияси дарчаларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Бунда ислом молияси асосида кредит, депозитлар амалга оширилади». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”