Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи доирасида Эронга борган Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Теҳрон шаҳрида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий билан учрашди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликка қаратилган Ўзбекистон—Эрон муносабатларининг кенг кўламли йўналишлари юзасидан фикр алмашилган. Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтиришнинг шарт-шароитлари қайд этилган. Томонлар яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробарга ошириш учун имконият ва зарур ресурслар мавжудлигига ишонч билдириб, бу борада аниқ амалий чора-тадбирларни амалга оширишга ўзаро тайёр эканини тасдиқлаган.
Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак 14-йиғилиши доирасида бир қатор янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича вазифалар белгиланган. Агросаноат, сув ресурсларини бошқариш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қора металлургия, машинасозлик, енгил саноат ва тиббиёт соҳаси бу борадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, хусусан, «Чабаҳар», «Арас» (Эрон) ҳамда «Навоий» ва «Ангрен» (Ўзбекистон) ЭИЗ субъектлари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари алоҳида таъкидланган.
«Томонлар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида транспорт ва логистика соҳасида ўтказилган икки томонлама музокараларда эришилган муваффақиятларни олқишладилар. Жумладан, Ўзбекистон идоралараро делегациясининг 2022 йил январь ойида Эронга ташрифи чоғида транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда икки давлат ҳудудлари орқали товарлар транзитини ошириш йўналишида келишувларга эришилди ва ҳамкорлик тўғрисидаги бир қатор муҳим битимлар имзоланди», — дейилади хабарда.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Томонлар икки мамлакат ва минтақа давлатларини бир-бири билан боғлайдиган янги, кам харажатли савдо йўналишларини шакллантириш, шунингдек, ҳар икки мамлакатнинг транспорт ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида изчил қўшма ишларни давом эттириш устувор аҳамиятга эга эканини таъкидланган.
Бундан ташқари, музокаралар кун тартибига икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки доирасида биргаликда амалга ошириладиган чоралар, минтақавий хавфсизликни, минтақа мамлакатлари ўртасида иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, минтақавий аҳамиятга эга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар киритилган.
Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширишга ва икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган фаол мулоқотга ўзаро содиқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказганди. Учрашувда икки томонлама савдо ҳажмининг ортишига кўмаклашиш, саноатда янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳамкорликнинг институционал механизмларини фаоллаштириш муҳим экани таъкидланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”