Фото: «РБК»
Россиядаги баъзи нуқталарда 1 АҚШ доллари 130-150 рублга сотилмоқда. Таққослаш учун, февраль ойининг бошларидаёқ доллар баҳоси 76 рублни ташкил қилган эди.
Рубль билан боғлиқ вазиятлар Ўзбекистонда ҳам ўз асоратини кўрсатиб келган. Бу айнан қандай юз бериши ҳақида Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов айтиб ўтган эди.
Пул ўтказмалари
Биринчи навбатда, рубль девальвацияси Ўзбекистонга пул ўтказмаларнинг камайишига олиб келади.
Масалан, 2020 йили рубль долларга нисбатан қадрсизланганда, Россиядан амалга ошириладиган ўтказмаларнинг 11 фоизга, Ўзбекистонга умумий ўтказмаларнинг 4 фоизга қисқаришига олиб келган эди.
Халқаро пул ўтказмалари, ўз навбатида бошқа кўрсаткичларга, шу жумладан, ўзбек сўмига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Мисол учун, 2021 йилда Ўзбекистонга 7 млрд доллар маблағ ўтказмалари кириб келган. Бу сўмнинг бор-йўғи 3,4 фоизга (2019 йилдан бери энг яхши кўрсаткич) қадрсизланишига сабаб бўлган омиллардан бирига айланган.
Марказий банкдагиларнинг айтишича, экспортдан тушган валюта тушумлари, шунингдек, пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли ошиши курс қийматини ушлаб туришга ёрдам берган. Ўтган йили бу кўрсаткич 34 фоизни ташкил этиб, бунинг ҳисобига хорижий валюта таклифи 1,6 баробар ошган.
Экспорт
Рубльнинг қадрсизланиши пул ўтказмаларидан ташқари, Ўзбекистон экспортчиларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Биз истаймизми, йўқми, Россия бозорларидаги бизнинг маҳсулотлар рублда баҳоланади. Ва табиийки, экспортчиларимизнинг даромадларида ўз аксини кўрсатмай қолмайди, — дейди Мамаризо Нурмуротов.
2021 йил сарҳисобларига кўра, Россия Хитойни орта қолдирган ҳолда, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорига айланди.
Россия билан савдо-сотиқлар ўтган йили 7,4 млрд долларни ташкил қилди (5,4 млрд доллар импорт, 2 млрд доллар экспорт).
Россия — Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари, текстил ва бошқа маҳсулотлари бўйича унинг асосий харидори. Масалан, ўтган йили Россияга қарийб 1 млрд долларлик текстил маҳсулотлари сотилган эди.
Сўм билан қандай вазият?
Рубль валютаси сўнгги маротаба қулаши 2014 йил охирларига тўғри келган эди. Бу ҳолат Ўзбекистондаги пул ўтказмалари ҳажмининг тушиб кетишига, шунингдек, меҳнат мигрантларининг камайишига олиб келганди.
Сўм курсига тўхталадиган бўлсак, рублнинг сўнгги марта қулаши валюта либерализациясидан олдин, курслар асосан бозор асосида эмас, балки «қўлда» ўрнатилган пайтларда юз берган эди.
28 февраль, душанба куни Марказий банк янги валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, рублнинг сўмга нисбатан қиймати валюта либераллашувидан сўнг рекорд даражада тушиб кетди.
Россия рубли, Ўзбекистон иқтисодиёти, Марказий банк, Халқаро пул ўтказма, Рубль девальвацияси “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар