17:26 / 03.03.2022
2 025

Марказий банк рубль айирбошлаш бўйича ахборот берди

Марказий банк рубль айирбошлаш бўйича ахборот берди
Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:
  • барча тижорат банкларига россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;
  • банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Амалга оширилаётган чоралар Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.

Марказий банк ахборотида мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб борилиши таъкидланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт