Асосий ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хом ашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши макроиқтисодий жиҳатдан ноаниқликлар ва хатарларни оширмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботидан маълум бўлди.
Ўзбекистон ҳудудларида март ойининг биринчи ярмида энг кўп истеъмол қилинадиган товар нархлари 0,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва хизматлар 0,2 фоизга ўсган.
2022 йил февраль ойи сўровлари натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,0 фоизни ташкил этди. Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари эса ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз бандга ортиб, 14,6 фоизгача ошди.
Жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархларининг сезиларли даражада ўсаётганлиги, ташқи таклифнинг қисқариши ва географик жиҳатдан ўзгариши, истеъмол товарлари импортида логистика билан боғлиқ масалалар йил сўнгига қадар ички нархларга қўшимча босимни юзага келтириш эҳтимоллари ошмоқда.
Бу борада ҳукумат билан биргаликда ички бозорда маҳсулотлар таклифини кўпайтириб бориш, логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, муқобил импорт йўналишлари орқали истеъмол товарларига бўлган талабни қондириш ва юзага келиши мумкин бўлган узулишларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб борилиши айтилган.
Шунингдек, асосий ставкани ошириш ва валюта бозорини барқарорлаштириш бўйича курилаётган жавоб чоралари келгусида инфляцион кутилмаларни жиловлаш ва аҳолининг миллий валютадаги даромадлари харид қобилятини сақлаб қолишга ҳам хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”