Март ойидан буён Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камаймоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов хабар берди.
Хусусан, 2022 йил март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмаларининг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли пасайди.
«Пул ўтказмаларининг қисқариши фақат рублнинг қулаши туфайли содир бўлганини ҳали ҳам аниқ айтиш қийин. Катта эҳтимол билан, юқори даражадаги ноаниқликлар бу ерда катта рол ўйнайди, бу меҳнат муҳожирларининг пул жўнатиш ёки юбормаслик қарорларига таъсир қилади», — деди Мамаризо Нурмуратов.
Унинг фикрича, Россияда санкциялар натижасида юзага келган иқтисодий вазият ўрта муддатли истиқболда пул ўтказмалари манбаларида таркибий ўзгаришлар ва ички бозорда хорижий валюта таклифининг тиклайди.
Ўзбекистондаги пул ўтказмаларига нималар таъсир кўрсатади?Россиядан амалга ошириладиган пул ўтказмаларининг Марказий Осиё давлатлари учун аҳамияти жуда катта – улар маҳаллий аҳолини таъминлайди ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлайди.
Пул ўтказмалари ҳаттоки хорижда ишлайдиган ҳеч кими йўқларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Биринчидан, пул ўтказмалари ташқи савдодаги салбий салдони қисман қоплайди – Ўзбекистон деярли доимо сотишдан кўра кўпроқ харид қилади. 2021-йилда аҳолининг иккиламчи даромадлари 21 фоизгача ўсиб, 6,3 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса четдан кириб келаётган ўтказмалар сабаб кузатилган натижадир.
Иккинчидан, ўтказмалар сўм курсини қўллаб-қувватлайди. Улар туфайли 2021 йили сўм бор йўғи 3,4 фоизга қадрсизланган – бу сўнги йиллар ичидаги энг яхши кўрсаткич. Ўзбекистонга амалга ошириладиган пул маблағлари қанчалик кўп бўлса, бозордаги чет эл валютаси таклифи ҳам шунчалик юқори бўлади. Ўтган йилда мазкур таклиф 1,6 мартага ўсган эди.
Шундай қилиб, мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳолининг тўловларни амалга ошириш имкониятини, товар ва хизматларга бўлган талабни, иқтисодий ўсишни бевосита таъминлайди.
2020 йили Ўзбекистонга 6,9 млрд доллар пул маблағлари ўтказилган. Бу мамлакат ЯИМининг 11 фоизини ташкил қилган. Умумий ҳажмнинг яримидан кўпроғи Россияга тўғри келди – 55 фоиз. 2022-йилда ушбу оқим 21 фоизга қисқаради, деб ҳисоблайди Жаҳон банки таҳлилчилари.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳисоб-китобларига кўра, пандемия даврида айнан ўтказмалар сабаб Ўзбекистон иқтисодиёти тез тикланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”