Ҳукумат қарори (133-сон, 25.03.2022 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.
Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.
Ер қаъри участкалари «Е-auksion» порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.
Рухсатномалар «Е-auksion»даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.
Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”