
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—февраль ойларида 114 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлат Қозоғистон – 67,5 минг тонна. Кейинги ўринларда Россия ва Хитой жойлашган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Қозоғистон – 67,5 минг тонна;
Россия – 29,5 минг тонна;
Хитой – 16,6 минг тонна;
Қирғизистон – 14 минг тонна;
Афғонистон – 6,8 минг тонна;
Покистон – 3,3 минг тонна;
Украина – 3,3 минг тонна;
Туркия – 3,2 минг тонна;
Эрон – 2,5 минг тонна;
Озарбайжон – 2,4 минг тонна;
Беларусь – 2,2 минг тонна;
БАА – 1,4 минг тонна;
Германия – 553 тонна;
АҚШ – 386 тонна.
Экспорт қилинган маҳсулотлар қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган. Январь—февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотларда асосий улушни мева ва резаворлар ташкил этган – 19,2 минг тонна.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатларни маълум қилганди. Унга кўра, озиқ-овқат импортидаги энг юқори улуш Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади — 36,1 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, қўмита Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини ҳам маълум қилган. Унга кўра, 2 ойда импорт учун энг кўп харажат қилинган маҳсулот — буғдой (113,1 миллион доллар). Кейинги ўринлардан шакарқамиш (59,6 миллион доллар) ва маргарин маҳсулотлари (52,1 миллион доллар) жой олган.
Январь—февраль ойларида импорти учун энг кўп харажат қилинган маҳсулот — буғдой (113,1 миллион доллар). Кейинги ўринлардан шакарқамиш (59,6 миллион доллар) ва маргарин маҳсулотлари (52,1 миллион доллар) жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар