Фото: «Ngmk.uz»
7 апрель куни Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудида «Мурунтов» кони таркибида «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
«Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конлари базасида қазиб олиш кончилик корхонаси барпо этилиши, бу ерда янги иш ўринлари яратилаётганлиги маҳаллий аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда, дейилади хабарда.
Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади.
Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.
Фото: «Ngmk.uz»
Конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда битта замонавий гидравлик экскаватори, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга 10 та автоағдаргич келтирилди. Бугундан кон юзасини очиш ишлари бошланган.
Лойиҳа доирасида конда 653 та янги иш ўрни яратилгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди