Фото: Bloomberg
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 апрель ҳолатига кўра, 35,1 млрд долларни ташкил этди. Улар март ойига нисбатан 0,2 млрд долларга камайган.
Захиралар, асосан, олтин ва хорижий валюталардан иборат. Биринчиси, 20,8 млрд долларга, иккинчиси эса 13,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд долларга яқин халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).
Олтин миқдори 10,9 млн троя унциясини (тахминан, 339 тонна) ташкил этади. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Олтин захиралари нима учун керак?
Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг «хавфсизлик ёстиғи». Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.
Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.
2017 йилгача Ўзбекистон захиралари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинмас эди. Ўша йилнинг ноябрь ойида захиралар 26 миллиардни ташкил этиши маълум бўлган. Ўшандан бери улар деярли 10 миллиард долларга ўсган.
Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?
Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсиялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.
Масалан, Ўзбекистонда захиралар, жумладан, ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди.
35 миллиард доллар — бу кўпми ёки кам?
Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.
35 миллиард доллар ҳозир Ўзбекистонга 15 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди