11:58 / 16.04.2022
1 156

Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди

Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди
Давлат статистика қўмитаси 13 апрель кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000—72 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000—85 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2 500—8 000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2 000—6000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1 000—6 000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7 000—14 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 45 00—20 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—26 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 8 600—14 000 сўм.

Маҳсулотлар нархларида 30 мартдагига нисбатан ўзгариш кузатилган, хусусан, суякли мол гўшти (+2 000 сўм), қўй гўшти (+5 000 сўм) ва ўсимлик ёғи (+1000 сўм) қимматлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди