Фото: iStock
Ўзбекистонда ҳукуматлараро битимлар доирасида экспорт-импорт операцияларини бартер асосида амалга оширишга рухсат берилди. Бу президент фармони билан тасдиқланган. Ҳужжатда қайд этилишича, бундай операциялар Вазирлар Маҳкамаси қарорларига кўра амалга оширилиши мумкин.
Бартер Ўзбекистонда 1993 йилда чекланган, 2011 йилда эса бутунлай тақиқланган эди
Бартер — пул ишлатмасдан сотиб олиш ва сотиш операциялари. 1993 йилда Ўзбекистонда бартер чекланган эди. Бу бартер асосида етказиб берилаётган ва харид қилинаётган товарларнинг қиймат жиҳатдан тенглиги қўпол равишда бузилаётганлиги билан изоҳланган эди.
- Кўпгина ҳолларда Ўзбекистондан етказиб берилаётган стратегик маҳсулот ва хом ашё: пахта толаси, рангли металлар, азот ва фосфат ўғитларининг нархи яширинча арзонлаштирилганлиги ҳисобига республикага гиламлар, сигареталар, спиртли ичимликлар ва шу сингари моллар оширилган нархда олиб келинмоқда, — дейилган эди 1993 йилги фармонда.
Шу муносабат билан бартер — нефть, қурилиш ва ёғоч маҳсулотларидан ташқари — тақиқланган эди. 2011 йилда бу истисно ҳам бекор қилинди.
Бартернинг жорий қайтарилиши 2022 йилнинг январида Туркманистон билан иккита шартнома тузилгани билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди