
Фото: Bloomberg
Март ойида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 26 миллион долларни ташкил қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
Мазкур миқдор бутунлай импортга тўғри келди — март ойида Ўзбекистон Украинага ҳеч нарса экспорт қилмаган.
Импорт ҳали ҳам бор бўлса-да, унинг ҳажми деярли икки бараварга камайди. Буларнинг барчасини Россиянинг Украинага февраль ойининг охиридан бери давом этаётган ҳужуми билан изоҳласа бўлади.
Уруш бошлангунга қадар Украина Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, азотли ва калийли ўғитлар, этилен полимерлари, рух хом ашёси ва автомобиль харид қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар