«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ҳисобланади. Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 миллион сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.
Исломий молиялаштиришга оид хизматлар — исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар.
Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 миллион сўмгача) беради.
Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли ҳисобланмайди. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади. Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилингани Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 2021 йилнинг бошларида Ўзбекистонда исломий молия концепциясини ўз ичига олган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Бундай таклифни президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида айтиб ўтган. Давлат раҳбари Марказий банкка молия бозорида рақобатни кучайтириш, шунингдек, исломий молия механизмларини жорий этиш мақсадида ҳуқуқий асос яратиш учун 1 февралгача нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш топшириғини берган.
2021 йилнинг сентябрь ойи бошларида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда ислом банки ва молияси учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш бўйича Ислом тараққиёт банки билан грант битими имзоланганини, унинг натижасида Ўзбекистонда ислом молиялаштириш механизмларини жорий этиш имкони яратилишини маълум қилганди.
Ислом банки шариат тамойилларига мос келадиган молиявий фаолиятдир. Ислом банкининг асосий характеристикаси бу кредит миқдори ва муддатига қараб ҳисобланган фоизлар ёки ставкаларни олишни тақиқлаш ҳисобланади. Ушбу тақиқ мусулмонларнинг ижтимоий адолат ва тенглик тўғрисидаги қонунлари билан изоҳланади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2021 йил октябрь ойида Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида ислом молиясининг ҳуқуқий асослари қачон яратилиши ва тижорат банкларида ислом молияси дарчалари қачон иш бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берганди. Унинг айтишича, мамлакатда ислом молиясини ривожлантириш бўйича ишлар бошланган. 14 банкда ислом молияси дарчаларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Бунда ислом молияси асосида кредит, депозитлар амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда