
Давлат статистика қўмитаси 20 апрель кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- мол гўшти (1 килограмм) — 45 000—72 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000—85 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2 500—8 000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 2 000—6000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1 000—6 000 сўм;
- тухум (10 дона) — 7 000—15 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 4 500—20 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—26 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 8 800—13 000 сўм.
Маҳсулотлар нархларида 23 мартдагига нисбатан ўзгариш кузатилган, хусусан, тухум (+2 000 сўм) қимматлашиб, шакар нархи (-1 000 сўм) арзонлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар