
Президент Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар ажратиш ҳақида топшириқ берган.
Хусусан:
- 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади;
- вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади;
- ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади;
- 4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади;
- янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба-қизга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар бериш бошланади;
- янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба-қизларнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар