Марказий банк кредит бўйича фоиз ставкалари нималар билан боғлиқ эканлигини маълум қилди.
Кредитлар бўйича фоиз ставкалари қуйидагича шаклланади:
- фоиз ставкалар омонатлари бўйича шаклланган фоизлар;
- банклар томонидан мижозга нисбатан ўрнатиладиган риск учун мукофот;
- банкларнинг кутилмалари;
- пул-кредит шароитлари ва бошқалар.
Март ойида жами миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкалар 20,8 фоизни, жисмоний шахслар бўйича 21,8 фоизни ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича 20,2 фоизни ташкил этди.
Бунда, тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидагига нисбатан 1,1 фоиз бандга пасайиши кузатилди.
Мазкур ҳолат тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича шартномаларнинг қарийб 80 фоизи Марказий банк асосий ставкаси ўзгаргунга қадар имзоланганлиги билан изоҳланади.
Жорий йилнинг март ойида банклар томонидан миллий валютада жами 11,1 трлн сўм, шундан тадбиркорлик субъектларига 4,2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Марказий банк асосий ставкасининг ўзгариши таъсири иқтисодиётдаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларига маълум муддат кечикиш билан таъсир этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда