07:27 / 23.04.2022
1 005

Россия банкларининг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистон банкларига қандай таъсир қилади?

Россия банкларининг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистон банкларига қандай таъсир қилади?
Фото: Bloomberg
Марказий банк Россия банкларининг SWIFT’дан узилиши ва халқаро пул ўтказмаларидаги муаммолар Ўзбекистон банкларига қандай таъсир қилиши ҳақида маълум қилди.

Маълум бўлишича, банклар томонидан мижозларининг Россия ва Беларусь давлатларида рўйхатдан ўтган хорижий ҳамкорлар билан тузилган барча экспорт-импорт шартномалари инвентаризациядан ўтказилмоқда.

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ташқи савдо амалиётларни ўтказишда банклар томонидан санкциялар рўйхати доимий равишда янгиланиб борилмоқда.

Банк мижозларига қатъий санкцияларга тушмаган ҳамкорлар ва банклар билан молиявий муносабатларни амалга ошириш бўйича тавсиялар бериб келинмоқда.

Халқаро пул ўтказмалари ва Ўзбекистон

Март ойининг биринчи ярмида вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилган эди. Ушбу тўхталишларга ўша пайтда вужудга келган ноаниқликлар сабаб бўлган.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган. Баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия банкларининг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистон банкларига қандай таъсир қилади?