Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги «Косон» фермер хўжалиги даласига ташрифи чоғида фермерлар, пиллакорлар ҳамда деҳқонлар билан учрашди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Манфаат — бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи куч. Шу боис фермер хўжаликлари ҳам даромадни кўпайтиришни ўйлаши керак. Шавкат Мирзиёев бу борада ушбу ҳудуддаги бўш ётган ерларга эътибор қаратди.
«Бу ҳозир майдоннинг 1 фоизи. 99 фоиз майдон ҳали турибди. Терак эксак пул, ток эксак пул, ишком қилсак, икки баравар кўп пул. Одамлар ўзи далага чиқиб, фермер бўлганининг мақсади нима? Даромад топиш. Биз давлат бўлиб даромад топиш йўлини, мен президент бўлиб қарорни чиқариб бердим», — дейди давлат раҳбари.
Қашқадарёда қишлоқ хўжалигида энг катта муаммолардан бири — сув камлиги. Шу боис ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
«Ўзи сувли майдонга ғалла экиб, 50 центнер ҳосил олиш гуноҳ. Худонинг олдида ҳам, банданинг олдида ҳам, табиатнинг олдида ҳам гуноҳ. Бу лалмикор эмас-ку. Биз техника берамиз, ёнилғи берамиз, ўғит берамиз, энди томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш деяпмиз, энди 100 центнер олмасак, кимга керак бунақа ғалла? Даромад йўқ-да. 100 центнер олган одам даромадини ҳисоблайди, даромад қилган одам шунинг 2 центнерини бўлмаса ҳам, 4 центнерини билимга беради-да уруғни ўзгартиради. Келгуси йили 110-120 центнер бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...