Ўзбекистонда энди нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин. Бу президент имзолаган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ҳисобланади.
Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.
Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.
Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.
Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...