Фарғонадан Россиянинг Свердловск вилоятига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ошади, қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов Свердловск вилояти агросаноат мажмуи ва истеъмол бозори вазири Артём Бахтерев билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ҳамда турини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилган.
“Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини “Яшил йўлак” тизими орқали соддалаштирилган тартибда экспорт қилиш масалалари, бу тартибни янада такомиллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.
Бахтерев, икки вилоят ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида Свердловск вилоятидан Фарғонага узоқ муддат сақланувчи сут маҳсулотлари, сабзавот экин уруғлари, ўсимлик ёғи, паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек зотли ҳайвон уруғлари етказиб бериш имкониятлари ҳақида маълумот берган. Томонлар шунингдек, ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олишган.
Россиялик меҳмонлар ташриф дастури доирасида вилоятдаги йирик мева-сабзавот кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида, музлатгичли мева-сабзавот сақлаш омборларида бўлишади, соҳада амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишадилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади