Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича Ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
ЯҲМ – Миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди.
Ўзбекистоннинг 2022 йил биринчи чоракда ЯҲМси 162,78 трлн сўм бўлди.
2022 йил январь март ойларида ЯҲМни шакллантиришда энг катта улушга Тошкент шаҳри эгалик қилди — 18,9 фоиз. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти (11,6 фоиз) эгаллаган бўлса, учинчи поғонада Навоий вилояти (9 фоиз) қайд этилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бу борада энг кам улушга эга бўлган — мос равишда 2,6 фоиз ва 1,9 фоиз.
Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳисобланганда бу борада етакчиликни Навоий вилояти қўлга киритди. Вилоятда ЯҲМ жон бошига 14,2 млн сўмдан тўғри келмоқда. Бу борада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Тошкент шаҳрида жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ 10,6 млн сўм бўлган бўлса, Тошкент вилоятида 6,4 млн сўм бўлди.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки чораги учун аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ 4,6 млн сўм бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда