20:43 / 30.04.2022
1 083

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади
Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» қарорга имзо чекди.

Қарор билан, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-131-сон фармони билан 2022 йил 3–4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити ўзбек халқи миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун муборак Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.

Шунингдек, қарорда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади