Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Алламжонов Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида кескин кўтарилганига муносабат билдириб, журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаб чиқди. “Эркинлик, озодлик фақат курашлар орқали қўлга киритилади. [...] Агар ҳафсаламизни пир қилсак, қўрқсак, инсон қадри бу юртда ҳеч қачон баланд бўлмайди. Инсон ҳуқуқлари, адолат йўқолади”, деди Масс-медиа фонди раҳбари. Саида Мирзиёева рейтингда юқорилаш тан олиниш экани билан бирга, масъулият юклашини ҳам таъкидлади.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 133-ўринга чиққанига муносабат билдирди.
“Бугун “Чегарасиз репортёрлар” сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 поғонага яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди. Бу дегани, агарда матбуотга камроқ халақит берилса, бундан-да баланд натижага кўтарилиш учун имкониятимиз бор.
Президент айтганларидек, ортга йўл йўқ! Фақат олдинга!” – дея ёзди Алламжонов Telegram-каналида.
Фонд раҳбари, шунингдек, журналист ва блогерларга мурожаат қилди.
“Журналист ва блогерларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, эркинлик, озодлик фақат курашлар орқали қўлга киритилади. Шундай экан, қўлингизни асло туширманг, ҳурматли ҳамкасблар. Биз агар ҳафсаламизни пир қилсак, қўрқсак, инсон қадри бу юртда ҳеч қачон баланд бўлмайди. Инсон ҳуқуқлари, адолат йўқолади. Чунки матбуот вакцинаси қутуришга қарши энг самарали воситадир. Айримларнинг тишлашига йўл қўймайлик. Ҳуқуқий билимимизни оширайлик. Миллатимиз, фарзандларимиз эртанги куни учун ҳам тинмайлик. Ҳақиқий 4-ҳокимиятга айланайлик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. 3 май муборак!”
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан медиа соҳаси вакилларини Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам табриклади.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
“Азиз ҳамкасблар, сизларни қўшалоқ байрам – Халқаро матбуот эркинлиги куни ва мамлакатимизнинг “Чегара билмас мухбирлар” рейтингида 24 поғона юқорига – 157-дан 133-ўринга кўтарилгани билан табриклайман!
Биз олти йил давомида ушбу сайтда яшил кўрсаткич ҳаракатини кузатиб бордик ва ҳар қандай кичик ютуққа ҳам қувондик. Бугун эса кескин кўтарилдик.
Халқаро вазиятни инобатга олган ҳолда, бу нафақат ғурур ва халқаро ҳамжамият томонидан саъй-ҳаракатларимизнинг эътироф этилишига сабаб, балки кейинги ривожланиш учун жавобгарликни англашга турткидир.
Биз топ 5 таликка кириб, табассум билан ҳозирги 133-ўринни эслайдиган кун келишини кутиб қоламан. Табриклайман!” “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда