
Фото: Gov.kz
5,6 минг нафардан зиёд этник қозоқ 2022 йил бошидан бери кандас (қондош, ватандош) мақомига эга бўлди, дея маълумот берди Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.
1 июнга келиб, тарихий ватанига қайтган ва фуқаролик олган этник қозоқлар сони 5 679 нафарни ташкил этди. 1991 йилдан то ҳозиргача 1 млн 93,5 минг нафар этник қозоқ Қозоғистонга кўчиб ўтган.
Вазирлик йил бошидан бери Қозоғистонга келиб ўрнашган этник қозоқлар қайси мамлакатлардан эканини ҳам очиқлади:
- Ўзбекистон — 68,7 фоиз (3 901 нафар)
- Хитой — 10,4 фоиз
- Туркманистон — 8,8 фоиз
- Мўғулистон — 2,6 фоиз
- Бошқалар — 9,5 фоиз.
Кўчиб келганларнинг 63,2 фоизи — меҳнат лаёқатига эгалар, 22,8 фоизи — вояга етмаганлар, 14 фоизи — пенсионерлар.
Қозоғистонга кўчиб келган қозоқларнинг таълим даражаси:
- Олий маълумотлилар — 11,4 фоиз
- Ўрта-махсус таълим — 40,3 фоиз
- Умумий ўрта таълим — 46,6 фоиз
- Таълим олмаганлар — 1,7 фоиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар