Фото: ССВ матбуот хизмати.
Қибрай туманининг Чинобод кўчасидан автомашинага чиққан ҳомиладор аёлда кутилмаганда тўлғоқ бошланади. Унга ҳамроҳ бўлган қайнонаси узоқдан тиббиёт муассасаси биносига кўзи тушиб, такси ҳайдовчисига ўша ерга олиб боришини айтган.
Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Улуғбек шаҳарчаси 1-сон поликлиникаси ҳудудига «Матиз» русумли автомашинада олиб келинган ҳомиладор аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди.
Поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова автомобилнинг ўзида аёлга доялик қилишга киришган.
Мутахассислиги акушер-гинеколог бўлган мудира ва унинг жамоаси саъй-ҳаракати ва қатъияти сабабли туғуруқ муваффақиятли амалга оширилди.
Шундан сўнг она ва бола соғлом ҳолда поликлиникага энг яқин ҳисобланган Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқ комплексига мутахассис ҳамроҳлигида олиб борилган.
Ҳозир она-боланинг аҳволи яхши, улар саломатлиги туғуруқ комплекси шифокорлари назорати остида, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”