Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 4 июль куни Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув чоғида инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. Юқоридаги йўналишларнинг ҳар бири бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга оид навбатдаги тадбирлар келишиб олинди.
«Икки томонлама савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ҳудудлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича биргаликда таклифларни тайёрлашга келишилди. Шунингдек, ўзаро манфаатли шериклик салоҳиятини ўрганиш мақсадида ўзбек ва афғон ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш бўйича биргаликда иш олиб боришнинг истиқболлари қайд этилди», — дейилади хабарда.
Мулоқот доирасида учрашув иштирокчилари Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларини ҳам кўриб чиққан. Июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотлари ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган.
Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 25—26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилади. Унда 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”