Бугун, Қурбон Ҳайити байрами куни Малайзиядан зиёратчи туристлар жамоаси илк чартер рейсда юртимизга келди.
Мазкур рейс «Osman Aero» тур оператори томонидан Malaysian Airlines самолётларида амалга оширилган. Илк зиёратчилар Тошкент халқаро аэропортида карнай-сурнайлар билан кутиб олинган.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Малайзия томони билан келишувга эришилган. Хусусан, Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри хоним билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олганди.
Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат туризми рейсларини Индонезия, Бангладеш, Эрон каби давлатлар билан ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган ва ташкилий ишлар деярли охирлаб қолган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди