Фото: ТИВ матбуот хизмати.
12 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонларнинг конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори эканлиги қайд этилди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, дейилади ТИВ хабарида.
БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин