Қадриятларимизга кўра, оилани асраб-авайлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, дарз кетган оилаларни яраштириш энг эзгу амаллардан ҳисобланади.
Бу борада Бюронинг Ширин шаҳар бўлимида алимент ундириш билан боғлиқ 220 га яқин ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ходимлар нафақат алимент қарздорликларини ундириш балки, ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам ҳисса қўшмоқдалар.
Жумладан, бюро ходимларининг сайи ҳаракатлари натижасида биргина жорий йилнинг ўтган даврида 192 нафар ундирувчиларга 620 млн. 320 минг сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган кексалар, дин вакиллари ва бошқалар билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтиришлар натижасида тумандаги 18 та дарз кетган оилалар қайта тикланди.
Оилада, эр ва хотин ўртасида арзимаган сабалардан келиб чиқаётган жанжаллардан фарзандлар кўпроқ азият чекадилар, жанжаллар натижасида болаларнинг руҳиятига зарар етиши билан бирга уларнинг келажагига ҳам таъсир қилиши барчамизга маълум.
Шу сабабли, ажрашган оилаларни яраштириш ва фарзандларни ўз ота-оналари бағрига қайтариш мақсадида бюро ходимлари томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида анча йиллардан буён айрилиқда яшаб келаётган оилалардан бири бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 09.01.2020 йилдаги суд қарорига асосан қарздор С.Л. томонидан ундирувчи М.Р.га ўзаро келишуви билан фарзандаларининг 18 ёшгача бўлган моддий таъминоти учун алимент тўловларидан воз кечиб, ундирувчи М.Р.ва номига Ширин шаҳар 4-даха, 14-уйлардаги хонадонларнинг бирини хусусий нотариал идораси орқали ўтказиб берилиши таъминланди.
Шу билан бирга ундирувчи М.Р.нинг алиментдан воз кечганлиги тўғрисидаги илтимосига ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 29.06.2022 йилдаги ажримига асосан ижро ҳужжати иш юритувидан тугатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин